MES notifies:

Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазирига ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси тайинланди

Катта лейтенант Садиков Мурат Ганиевич Фавқулодда вазиятлар вазирининг матбуот котиби – ахборот сиёсати бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланди.

Мурат Садиков 1984 йилда Қозоғизтон Республикаси Жамбул вилоятида туғилган. 2005-2009 йилларда Ўзбекистон Давлат санъат институтини тамомлаган. 2004 йилдан 2019  йилгача Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг марказий телеканалларида турли лавозимларда ишлаган.

Охирги икки йил давомида “Ўзбекистон 24” телеканалида телебошловчи ва сиёсий шарҳловчи сифатида фаолият олиб борган.

Эслатиб ўтамиз, фавқулодда вазиятлар вазирининг матбуот котиби бир вақтнинг ўзида вазирлик Матбуот хизмати бошлиғи саналади.

  • Added: 13.11.2019
  • Print
  • Views: 866

Poll

Do you like the new design of the site?

Click on the button below to listen to the text Powered by GSpeech